Бухоронинг охирги ҳукмдори Амир Олимхоннинг тахти тарихи | Bir eksponat tarixi

2021 ж. 25 Сәу.
16 487 Рет қаралды

"Бир экспонат тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Манғитлардан бўлган Бухоро амири. Петербургдаги Николаев (пажлар) корпусида таълим олган (1893-96). 1898-йил Қарши, валиаҳд сифатида Кармана бекликларига ҳоким бўлган. Отаси вафотидан сўнг 1910-йил 24-декабрда Бухоро тахтига ўтирган. Унинг даврида Бухоро амирлигининг Россияга қарамлиги янада кучайди. Тараққийпарвар кучлар шунингдек, Ёш бухороликлар қаттиқ таъқиб қилинди. Биринчи Жаҳон уруши даврида Россия императори Николай ИИ уни генерал - лейтинант ҳарбий унвони билан тақдирлаган ва ўзининг генерал - адъютанти қилиб тайинлаган (1915-йил декабр). Чунки у Россияга катта миқдорда пул билан ёрдам берган эди. Бухорода 1917-йил апрел намойиши, хусусан, Колесов воқеаси (1918-йил март) дан кейин у амирлик ҳудудида 3 минг кишини жадидликда айблаб, ноҳақ қатл эттирган.
1920-йил августда Бухоро босқини натижасида амирлик тузуми ағдариб ташланди. Сентабр ойининг ўрталарида Олимхон Шарқий Бухорога бориб, Бухоро халқининг босқинчи қизил армияга қарши олиб борган мустақиллик курашига раҳбарлик қилишга уринди. Олимхон Ҳисор вилоятини ўзига қароргоҳ қилиб, 6 ой давомида қизил аскарларга қарши курашган. Ҳисорда янги ҳукумат ташкил қилиб, бухорооликларнинг қизил аскарларга қарши олиб бораётган жанг ҳаракатларини мувоффақиятлаштиришга интилган. Олимхон Кўлоб, Ҳисор ва Душанба атрофида катта миқдордаги кучларни бирлаштиришга муваффақ бўлган. 1920-йил ноябр ойининг ўрталарида унинг қўшинлари Бойсун, Дарбанд, Шерабодни қизил аскарлардан озод қилишди. Олимхон ихтиёрига Фарғонадан ёрдамга юборилган 4 минг йигит ҳам Шарқий Бухорога етиб келади. 1921-йил 8-январда Олимхон қўшининг миқдори 25 минг кишига етган. Ҳисордан Кўлоб вилоятига келган Олимхон бутун қўшинларига Иброҳимбекни олий- бош қўмондон (Ўринбосарлар: Шарқий Бухорода - Давлатманбек ва Ғарбий Бухорода - мулла Абдулқаҳҳор) қилиб тайинлайди. Бироқ, бир қатор жангларда мағлубиятга учрагач, Олимхон Амударёнинг Чубек кечувидан Афғонистонга ўтиб кетган (1921-йил 4-март). Олимхонни Кобулга Афғонистон амири Омонуллахон қабул қилиб, доимий яшаши учун унга Қалъаий Фотуда маҳсус қароргоҳ ажратиб беради. У Кобулда яшаса ҳам Бухородаги озодлик ҳаракатига ғоявий жиҳатдан раҳбарлик қилишда давом этди, кўрбошлар ва уламоларга турли мактублар ва қимматбаҳо совғалар жўнатиб, уларни курашга илҳомлантирган. Олимхон Кобулда ўзининг эсталикларини ёзиб тугаллайди. Умрининг охирида кўзи ожизланиб қолади, оғир дардга чалинади узоқ давом этган ҳасталиклардан сўнг у Қалъаий Фотуда вафот этади. Кобул атрофидаги “Шаҳидони ислом” (ислом шаҳидлари) қабристонига дафн этилган.
Олимхоннинг хотиралари Парижда франсуз тилида (1929), кейинчалик Ғарбда форс тилида, Ўзбекистонда ўзбек ва рус тилларида (1991), Тожикистонда тожик тилида(1992) алоҳида китоб сифатида чоп қилинган. Олимхон ҳикмронлиги даврида Бухорода “Олимхон мадрасаси” қурилган, “Ситораи Моҳи Ҳоса” саройини қуриш якунланган.

Пікірлер
  • ОНА ШАХРИМ БУХОРОИ ШАРИФ.

    @user-ve3ui1mi7v@user-ve3ui1mi7v3 жыл бұрын
  • машалох бухоро

    @user-jr1gd9ge6j@user-jr1gd9ge6j2 жыл бұрын
  • Машоллох мухбир ё блогир Ким булсангиз хам икки дунёнгизни обод килсин аминь

    @user-ho8oc8tj2d@user-ho8oc8tj2d3 ай бұрын
  • Это Трон не настоящий в Санкт Петербурге Эрмитаж настоящий Трон там стоит

    @user-xc9gn1he6n@user-xc9gn1he6n Жыл бұрын
  • 🇺🇿❤️✊️

    @user-zk1ts9xm8k@user-zk1ts9xm8k3 ай бұрын
  • Мана шу блогиримизга илтимосимиз бор Иброхимбек босмачми ё озодлик курашувчисими озгина малумот берсангиз курсатув оркали илтимос

    @user-ho8oc8tj2d@user-ho8oc8tj2d3 ай бұрын
  • Амир Олимхонинг .тахти 25 кг тилладан ясаганку китобга шундай езган

    @user-mb6re7sw1y@user-mb6re7sw1y Жыл бұрын
    • Угирлаб кетишкан

      @javlonbozorov4617@javlonbozorov46172 ай бұрын
  • Тахт питер бургда сандан олдин урисла шпон киган утирувер узийни алдаб амирни тахти деб

    @djorakulovanasiba@djorakulovanasiba3 ай бұрын
  • Не дуры,

    @user-jb8rm1vx9e@user-jb8rm1vx9e10 ай бұрын
  • перестанте варават Таджикски историю узбеки еше щитаете себе мусульманами

    @jumakhonmirzoev2719@jumakhonmirzoev2719 Жыл бұрын
    • Бухарского людей не узбеки они фарси язычники узбеки монголоидной внешность отличается от Бухарского народа Самарканд сайкали руйи замин хаст Бухоро куввати исломи дин хаст

      @user-xc9gn1he6n@user-xc9gn1he6n Жыл бұрын
    • @@user-xc9gn1he6n где не смотри тазики недоволен . в чем дела

      @user-tn9xw5vp6l@user-tn9xw5vp6l Жыл бұрын
    • Амирга кушилиб бой узбеклар авгонга кетди уйларини кулларига ташлаб.мангитлар кимлигини укиб кур

      @Juju-qt6hm@Juju-qt6hm Жыл бұрын
    • Бухоро тожик булса, нега Файзулла Хужаев Бухоро Республикасини номини Узбекистон Республикасига узгартирган.? Нега Тожикистон килмаган?

      @muhammaduzbek3658@muhammaduzbek36589 ай бұрын
    • У тебя разве был история,лулибача циган ,у тебя родина хиндустан.твою преди на рабство попали были продан мавороуннахр.понятно тебя,рабу не уместен когда хозаево розгаваривает.

      @Qipchoquli@Qipchoquli3 ай бұрын
KZhead