Улуғ адиб Абдулла Қодирий уй-музейига саёҳат | Toshkentnoma

2022 ж. 28 Сәу.
3 250 Рет қаралды

"Тошкентнома" кўрсатуви
"Тошкент" телеканали
ТОШКЕНТ шаҳри Ўзбекистон Республикаси пойтахти, Тошкент вилояти маркази. Марказий Осиёнинг йирик саноаттранспорт чорррахаси ва маданият марказларидан. Республиканинг шим. шарқий қисмида, Тяньшан тоғлари этакларида, 440-480 м баландликда, Чирчиқ дарёси водийсида жойлашган. Иқлими континентал, йиллик ўртача т-ра 13,3°, янв. нинг ўртача траси -1,1°, энг паст т-ра -29°. Июлнинг ўртача траси 27,5°, энг юқори т-ра 42°. Йилига 360 - 390 мм ёғин ёғади. Чирчиқ дарёсидан чикарилган ва бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган Бўзсув, Салор, Анҳор, Қорасув, Оққўрғон, Бўрижар, Октепа, Қорақамиш ва б. каналлар унинг микроиклимига ижобий таъсир кўрсатади. Майд. 327,9 км2. Аҳолиси 2157,8 минг киши (2004 й. ; 1977 й. 1689 минг киши, 1970 й. - 1385 минг киши, 1959 й. - 927 минг киши, 1939 й. - 556 минг киши, 1926 й. - 314 минг киши, 1897 й. - 156 минг киши). Шахарда 11 туман (Акмал Икромов, Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Сергели, Собир Раҳимов, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой, Ҳамза), 1 шаҳарча(Улуғбек) бор (2004).
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Тошкентда Ўзбекистоннинг бошқа вилоят ва шаҳарларида бўлгани каби бошқарувнинг тарихиймиллий шакли - ҳокимлик ўрнатилди. 1991 й. 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳри мақоми ва давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкентда ҳоким лавозими жорий этилди. Тошкент шаҳар ҳокими Президент томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Шаҳардаги туманларнинг ҳокимлари шаҳар ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади хамда халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан тасдикланади. Тошкент 2000 йилликдан ортиқ тарихга эга. Бу давр ичида у мудофаа девори билан ўралган қалъадан жаҳондаги йирик шаҳарлардан бири, Ўзбекистон Республикасининг пойтахтигача бўлган йўлни босиб ўтди. Асрлар давомида шаҳар ўзининг тинч ҳаётидаги муҳим воқеаларни ва суронли жангу жадалларни,. юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирди. Неча бор шаҳар вайрон бўлиб, қайта қад кўтарди. Кдц. ўрнидан неча бор силжиб, номи хам бир неча марта ўзгарди. Хожа Аҳрор Валий, Шайх Умар Боғистоний, Абу Бакр Шоший, Абу Сулаймон Банокатий, Ҳофиз Кўҳакий каби буток алломалар шу ҳуджда яшаб, ижод этганлар.
Тошкентнинг узоқ ўтмиши ва у қад кўтарган қад. Чоч ёки Шош вилояти ҳақидаги маълумотлар ёзма манбаларда хилмахил ҳамда узуқюлуқ тарзда акс этган. Зардуштийларнинг қад. муқаддас китоби Aeecmona Сирдарё ҳавзасидаги мамлакат «Турон», аҳолиси эса «тур»лар деб юритилган. Бу ўлкада тур қавмлари уруғ ва қабила оқсоқолларининг диний ва сиёсий қароргоҳи - Қанғха (Қанға) шаҳри борлиги тилга олинади.

Пікірлер
  • Хакикий узбек углони🎉 Рахмат Каршидан салом

    @user-vz8fm9so8b@user-vz8fm9so8b22 сағат бұрын
  • Абдулла Кодирийнинг ЖОЙЛАРИ ЖАННАТДА 🙏 ОХИРОТЛАРИ ОБОД 🤲 ИККИ ОЛАМ САОДАТИГА ЭРИШГАН БУЛСИНЛАР АМИЙН 🤲🤲🤲🤲🤲🤲

    @GulnoraAkramovna@GulnoraAkramovna2 ай бұрын
  • Biz faqat o'lgandan keyin ulug'laydigan millatmiz! Tirikligida qo'sh qo'llab o'zimiz o'risni miltig'iga olib borganmiz!

    @amirituron2205@amirituron22052 жыл бұрын
  • Ассалому алайкум. Минг рахмат барчаларингизга. Мазза килиб томоша килдик.Абдулла Кодирий хаëтигп кайтгандек булдик.Факат омад тилаймиз.

    @user-sn7il3tm4s@user-sn7il3tm4s3 ай бұрын
  • Курсатув ижодкорларидан чексиз миннатдорман...1998 , 1999 йилларда бир муддат Тошкентда яшашимга тугри келди...Севимли адиб Абдулла Кодирий яшаган , ижод килган уйни кургим келди..Чорсу мехмонхонасидан автобусга утириб Самарканд дарвоза тарафга йулга чикдим ..Тасодифни карангки..буюк адиб Абдулла Кодирийнинг угиллари Хабибулла Кодирийнинг рафикаоарига тугри келиб колдим..Бир пиела чой устила сухбатдан сунг машхур ховли , машхур шийпонни курсатдилар..Адиб уз куллари билан курган , 31 декабрь куни олиб кетилган 2 каватли уй ичини куролмадим ..Якинда уйланган угиллари истикомат килишларини айтдилар Дарвоке , буюк адиб келинлари хамшира эканликларини сухбат асносида айтиб утгандилар...афсус исмлари едимдан кутарилди...Шийпон хужраси , иккинчи каватига хам олиб кирдилар..Ховли , арик буйларини кездим...Буюк адиб Абдулла Кодирий яшаган , улуг асарлар битган ховли остонасига кадам куйган захотимдаек ...салобатми...е буюк адибимиз бошига тушган кайгули кунлар едимга тушиб бугзимда йиги тикилиб колди..хурсиник , хаяжон..вужудимда булаетган сасларни англолмай колдим...унинг устига адабиетимизнинг улкан адиби , узбек романчилиги асосчиси Абдулла Кодирий яшаб ижод килган кадрдон гуша афтодохол эди...Хаелимда фикрлар чарх урарди..Нахотки ...нахотки..шундайин адибимиз яшаган уй жой давлат томонидан уй музейга айлантирилмаса...жахон танийдиган машхур адибимизку , дея калбим йигларди...Албатта , бу холатни факат узим билиб турардим..Шундай хазин уйлар билан ховли кездим...Назаримда...буюк адиб Абдулла Кодирий рухлари безовтадай эди...шуни сезгандай булдим...Шунчалик таьсирланиб кайтдимки...ички кечинмаларимни ушв пайтда Шарк юлдузи журнали мухаррири рахматли Уткир Хошимов эдилар , хат йуллагандим...Мана , орадан йиллар утди..куп йиллар...аввал эшитдим уй музей булишини..кейин очилганлиги хабарини эшитдим..Мана бугун курсатув оркали халкимизнинг мангуликка дахлдор езувчиси Абдулла Кодирий уй музейини курдим ...Шукр ...ниятим гузал куринишда амалга ошибди...Менимча..халкимизнинг нияти хам шундай эди...Асл адибимиз Абдулла Кодирий рухлари шод булгандир...шод булгандир.....Охиратлари обод булсин...🙏

    @user-vu2kj5zn8t@user-vu2kj5zn8t2 жыл бұрын
  • Абдулла,бобо,билан,бобожоним,битва,камерада,утиришган,жуда,мулойим,ва,юмшок,юввош,инсон,булган,эканлар,аллох,рахмат,килсин

    @anvarsultanov2645@anvarsultanov26452 ай бұрын
  • Дуне тьан олган улуг адиб Мехробдан чаен асари хозирги Узбекистон сиесатини 62 фоизига жавоб беоади

    @user-yq1so8zl9z@user-yq1so8zl9z2 жыл бұрын
  • Ассалому Алайкум 🇺🇿👍👍

    @user-mf7jt2qv3x@user-mf7jt2qv3x2 жыл бұрын
KZhead