"Гап ўргатиб, қизининг турмушини бузган она қисмати" | Umr so'qmoqlari

2024 ж. 27 Нау.
4 090 Рет қаралды

"Умр сўқмоқлари" тарбиявий филмлар туркумидан
"Маҳалла" телеканали
Умр сўқмоқлари - пурҳикмат маънонинг теран ифодаси! Ҳаётимизда учрайдиган турфа ҳолатларнинг телеталқини ва уларнинг турли оқибати! Инсон ҳаёти, тақдири, яхшилигу ёмонликнинг орасидаги ўта қисқа масофани акс эттира олган қадрдон дастур! Ушбу кўрсатув ёшларни мафкураси, шунингдек, юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларга эга шахс сифатида тарбиялашдек шарафли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка.
Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир.
Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган.
Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

Пікірлер
  • Маладец күйеуі жігіт екен. Отыра берің енді құшақтасыып.

    @user-nv9hp3qg1s@user-nv9hp3qg1sАй бұрын
  • Она кизини турмушга бергандан сунг хайотига аралашиши керакмас шунда бахтли яшейди уйдаги гап уйда колиши керак уйдаги гап кучага чикиши керакмас хозир роса ажралишлар куп буляпти айникса боларюларга жалка йетимлар купайиб кетган инсоф берсин руза кунларида

    @user-rk8xf3hg7v@user-rk8xf3hg7v29 күн бұрын
  • Жас келінге ұқсамайды келіннің түрі.Шешесінің қасиеті жоқ екен.Қызын байға бермесе болады ғой.Қасында алып отырсын бір өмірге.

    @user-nv9hp3qg1s@user-nv9hp3qg1sАй бұрын
KZhead