Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 декабрь куни қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилда 140 мингдан зиёд янги квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар барпо этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, турар жой олиш тартиби осонлаштирилган эди. Жумладан, аҳолига ўзлари истаган уйни сотиб олиш имконияти яратилди. Натижада, соҳага сифат ва рақобат кириб келди, ҳудудларда замонавий архитектура ечимларига эга лойиҳалар пайдо бўлди. Бугунги кунда ипотека дастурлари доирасида йилига 35 минг хонадонли уй-жойлар қурилмоқда.
Шунга қарамай, ипотека бозоридаги таклиф талабга нисбатан кам. Аҳолида энг кўп талаб бўлган ўрта меъёрдаги уйлар етарли эмас.
Бундан ташқари, жойи ёки нархи аҳолига маъқул бўлмагани учун жами 255 миллиард сўмлик 950 та хонадон сотилмасдан турибди. Айрим вилоятларда ер участкалари ўз вақтида аукционга чиқарилмагани сабабли уй-жойлар қурилиши кечиккан. Оқибатда давлатдан мақсадли кредитлар учун ажратилган маблағ ўзлаштирилмаган. Кўп вилоят ҳокимлари ва уларнинг қурилиш бўйича ўринбосарлари пудратчи танлашда 2-3 та ташкилот билан чекланаётгани сифатга путур етказмоқда.
Самарқандда яхши тизим йўлга қўйилган. Вилоят ҳокимлиги лойиҳачи, қурувчи ва банкнинг “бошини бириктириб”, ҳамёнбоп уйлар қуришни ташкил этган. Шу боис субсидиядан фойдаланиш кўрсаткичи ҳам, кредитларни ўзлаштириш кўрсаткичи ҳам юқори.
Келгуси йил мамлакатимизда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1 триллион 300 миллиард сўм субсидия ажратилиши кўзда тутилган.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди.
Масалан, бугунги кунгача ипотека кредити ва субсидия олишда уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бор эди. Энди бундай чеклов бўлмайди.
Сотиб олинадиган хонадоннинг майдони ва нархидан қатъий назар, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади. Шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли учун давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади. Субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам татбиқ этилади.
Яна бир янгилик - ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафиллигига ҳам рухсат берилади.
Келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлганларга иккиламчи бозордан уй олишга ҳам имконият яратилади.
Давлатимиз раҳбари одамларга осон бўлиши учун янги уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини бир жойда ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
“Мақсадли ипотека омонати” механизми жорий этилиши белгиланди. Бунда “харидор - банк - қурувчи” ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Харидор банк орқали қурувчини молиялаштиради, банк эса уйнинг харидорга вақтида топширилишига кафил бўлади.
Шунингдек, пудратчиларга қурилиши тугалланмаган, том қисми ёпилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйишга рухсат берилади. Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурилиш ташкилотларига кафиллик ва компенсация тўлаш муддати узайтирилади.
Рейтинги юқори бўлган пудратчи ташкилотларга ерни аукциондан сотиб олиш тўловининг аввал 30 фоизини, қолган суммани эса 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Мутасаддиларга ушбу қулайликларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳоли ва тадбиркорларга кенг тушунтириш бўйича вазифалар қўйилди.
Бош прокуратурага қурилиш нархларини асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича кўрсатма берилди.
Йиғилишда қурилиш материаллари нархини арзонлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда кластер усули самарали экани қайд этилди.
Масалан, Тошкент ва Навоий вилоятларида шундай кластерлар ташкил этилган бўлиб, қурилиш конструкцияларининг 80 фоизини ўзида ишлаб чиқаради ва пудрат ишларини ҳам ўзи бажаради. Натижада уйнинг 1 квадрат метри таннархи 3,5 миллион сўм бўлмоқда. Бу бошқа қурувчи корхоналарникига нисбатан 20 фоиз арзон.
Шу боис ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
- Инфратузилма харажатларини қисқартириш учун бу кластерларни мавжуд хомашё ёки йирик корхоналар атрофида ташкил этиш керак. Масалан, Ғозғонда ташкил этилган кластер самарасини кўрсатди. Худди шундай, Ўзбекистон туманида 11 та цемент, гипсокартон, газоблок, темир-бетон, металл буюмлар, қуруқ қоришмалар корхоналари ишга туширилмоқда.
Шавкат Миромонович жуда куп яхши карорлар чакарасиз аммо хаммаси хам яхши бажарилмайди креслода утирганларга Инсоф мактабини очиб яхши дарсликлар билан укитилса балким борор фойда берар
Хурматли Шавкат Миромонович.Мен узим укитувчи булиб ишлайман. Ёшим 53 да.Эрим касал. Сизга рахмат кийналган оилалар уй сотиб олиш учун субсидия тугрисида карор чикардингиз. Комиссия бизга хам 202 миллион субсидия бериш тугрисида карор чикарди. Аввалига хурсанд булдим. Лекин бу хурсандчилигим узокка бормади. 202 миллион субсидияга Тошкент шахрида 1 хонали квартира хам бермас экан. 25 квадрат метрли 1 хонали квартира 280 миллион. Мен бу квартирани субсидияга олишим учун олдиндан 85 миллион пул беришим керак экан.Менда эса бундай маблагнинг узи йук. Шунинг учун сиздан илтимос шу конунга хам кандайдир узгартириш киритсангиз. Сизга узок умр, сихат- саломатлик тилайман.
ХУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРАМАНОВИЧ СИЗ ЧИКАРГАН КОРОРЛАРНИ ХУРМАТ КИЛАМИЗ ЛЕКИН БУНИ БАЖАРУВЧИНИ ХЕЧ КИМ ТЕКШИРМАЙДИ ИЗИ ЙУК
Жаноб пириздинт биламиз карорди халкди уйлаб чикарябсиз амо битасиям бажарилмайди сиздан умидим катта еди карупсияни йукатасиз деп батар булиб кетди нархлар кимат булиб кетди .😔😔😔
Ozi porahor oylasi bulan halqni pulini yeb yotipti tupurdim senga shovkat haromhor yolgonchi
Шаваат Миромоновичнинг бундай савобли ишларидан Аллох рози булсин чарчаманг дейман.
Шавкат Миромонович бошингиз тошдан булсин савобли ишларингиз учун ОЛЛОХ сиздан Рози по будсин
Ассалому алейкум, аввало давлатимиз рахбарига рахмат, лекин уй жой олишда ажратилади ган субсидиялар ажратиш бўйича икки йилдан бери югураман, иш хақим етарли кафиллар бор, аммо иқтисодиёт бўлими хабарномадаги субсидия суммасини жуда кам чиқарган у нархга уй топишни ўзи қийин иш, уни рад қилиб бошқатдан хужжат топширдим комиссиялар ўтиб бал тўплаб субсидия хабарномасини олдим аммо шахарда уй жойлар нархи жудаям баланд бўлганлиги учун, ва бош тўлови 15 фоиз бўлгани учун уй ололмаяпман сабаби бош тўлоовни беш фоизини ва уйнинг давлат тўоайдиган қисмидан ортигиги ўзим тўлашим кк аммо бунга шароитим йўқ тўловги амалга оширолмай югурмаган бормаган ташкилотим қолмади, ўзим Ижарада яшайман турмушдан ажрашганман икки нафар фарзандим бор, ўглим грант асосида тошмига ўқишга кирди, уни йўлкираси болларимни боқиш ўзимни зиммамда шучун қийналяпман, бунақа қарорни чиқаргану лекин унга ажратилган пуллар шундай ишлатилмай турипти субсидага фақат бойлар шароити яхши инсонлар оляпти унда ахолини ижтимоий химояга мухтож қисми нима қилсин. Вазирликлар ўтирган комиссия аъзолари қаерга қараяпти нега уйларни нархи бу даражада осмон, қорни тўқни қорни оч бн нима иши бор, қаерга борсанг ишинг битиши УН ёки танишинг ёки пулинг бўлиши кк, акс холда хеч ким эмассан, илтимос қилардим шуларни инобатга олишса, юқоридагилар
Янги карори учун президентга катта рахмат, умрлари узин
Пиризентка ката Рахмат биз ойлагаям ёрдам борм мен оеламда уч хужалик яшаемиз бизга. Хам ёрдам берин илтимос отажон икнафар. Фарзантим мехрибонлик уеидан чикан шуларгаям ёрдам берин илтимос отажон бошимда. Эрим йук уз иккинч ногиронман
БИЛИМИНГИЗГА ТАСАННО УЗ КУЧИНГИЧ Б.Н УКИГАН
Уй нархларини туширишлиши аҳоли учун катта енгилик яратади
Турт фарзандли кизим ун икки йилдан бери уй ололмайди елгиз аел илтимос енгилликлар булсин олдиндан Рахмат сог саломатлик тилайман ешим етмишда сизларга хам умр бахт тилайман Омин
биринчи очрад судияларга бирон карор чикариг кеин узьекистога натижа булади чунки карупсияни бошига шух судиялар утирипди илтимос шавкат мирамонивич
Карорлар яхши лекин бажарилмаяпди.
Qaror chiqarish eng oson ish.uni ijrosini talab qiledigon mard kere.
Иллохима Оминь 🤲🤲🕌🌙🕌👍👍🇺🇿🌙🇺🇿
Аҳолининг уйга муҳтож қатлами учун жуда яхши бўлибди
Кундиз амаки креслони бушат Сардор Рахимхонга бер олдига инсофли инсонларни егиб олади
Бизга ухшаган бозирчиларгаям Уй берасизми отажон одий халк кандай осин биз гарибларга ердам берин сиздан умидимиз катта отажоним умриз узок бусин дунео тургунча турин биздака уйсизларга ердам берин отажон
Хаммаси когозда колиб кетябди
Ассалому аллакум хурматли презединт Шавкат Мирамоневич Мирзиёв кашкадарё вилояти муборак туманига келишингезни утиниб сурайман келсангез мен сезга хамма муомони курсатаман туманимезнинг ахволи жуда жиддий илтимос киламан жаноб презединт исмим Жумаев Ойбек муборак тумани курувчилар махалласи нефтчи кучаси 33-уйда тураман
Мен,хам,ишонгим,келмаеабти,менимча,боелар,ва,картндошларига,хокимларни,кариндошлари,учун,шекилигу,
Хамма амалдорлархам призидентимиздай харакат килса халк учун узбекистон янада ривожланади рахмат сизга хурматли Шавкат МирОмонович.....
Призентка ката Рахмат биз ойлагаям ёрдам борм мен оеламда уч хужалик яшаемиз бизга хам ёрдам берин илтимос отажон бошимда ашунча иш бор эрим. Йук
@@user-ey1tm6ew9p 1 1
Уйлани хам куришади цяп-ляп килиб хоналари кичкина кичкина аммо ойда тулидиган пули киммат
💵💵 Халк бой булсин
Елгиз оналаргаям Уй берармикин отажон омадизи берсин
Елгиз оналарга ердам беринг илтимос бизга ухшаган болалари билан колган оналарга уйлар беринг
Ёлгон хам Эви бланда. Бу рахбарларга халкни 70-80 фоизи ишонмайди. Режисерлар хам, актерлар хам савиясиз.. Улар минбардан туриб факат бир бирини алдайди. Бунака бемани гаплардан Халк чарчаган.. Бюджет пуллари откатлар билан каааатта эшшакларни чунтагига кетяпти..
Ишларга омад , давлатимизга куз тегмасин. Халкимиз омон булсин.
Курсатинглар кайси вазирлар юборган кайси амалдорлар сотган минглаб боллар нонга зор булиб юрибти
Хаммаси сапсата узбекистонда карупсияа одий одам ололмеди эх эх бизи узбекистондаги рахбарларди камаш керак Хитой нимага ривожланяапди карупсияа йук агар хитойда биронта рахбар халкди пулини хаккини олса камейди и тулатади охри тулатиб болгандан кейин улимга хукум килинади биздаяам рахбарларди анашундай килиш керак
Куч кувват булсин рахбаримизга
Маням 4та болам бор якинда хоким кизимни ишга жойлади Ман мадикорда ишлеман 2 такси укийди кандай клиб Уй оламан отажон каниди булиб коса отажон
Президентимизга рахмат окилона иш тутадилар
Урток юртбошимиз сиз чикарган карорлар амалга ошипяпти уй жой олалиаяпмиз субсидия юз миллон ажратилоди юз милонга уй йуклигини яхши билишади ва яна биздаканги уй жойга мухтожлар ололиай утирпмиз амалий ердам берилар
Приздентимизга минг рахмат уй жой олалмаганларга жуда куп имконяатлар яратганингиз учун елгиз аеалларга субсидия ажратганингиз учун куп елгиз аеаллар уй жойли булмокда рахмат.
Канча уй курилса шунча ривожланиш булади усталар иш блан таминланади
Качан амалга ошади бу аетган гапларингиз шу гапларни чапаси булиши аник
Baraka toping
МИРЗИЁЕВ ХАМИША ОЛОХИМДИ ПАНОХИДА БУЛИНГ
Рахмат призидент бобо уй-жой бизга хам насиб этсин.
Давлат рахбари ишларига омад.
Президентимиздан Аллох рози булсин Рахмат сог омон булсинлар Шу Уй жой куриш ишлари масул шахсларга ходимларга инсоф берсин Аллохим уларга хам Сардор Рахимхондек соф виждон берсин Аллох рози булсин Сардор Рахимхондан Сардор Рахимхонни к,уллаб к,увватлайотканлардан к,улидан келганча уйсизларга йордам беряпти холбуки Сардор Рахимхон бу ишларга маасул шахс эмас Бу йордамни Аллох розилиги учун к,илаяпти Узбекистонда уй жойга мухтож оилалар хам Бахтли булишга хакли Бу учун Узбекистонимизда хамма шароитлар етарли
Кухня очдим савдо йук канака килиб уй оламан хурматли президент
Урок. Приддент. Мен. Ердам. Берипг
Эртак
Хатолар Куп лекин хаккингиз йук Темир дафтарлардагиларга биринчи уринда уй зарур илтимос омад ва бахт тилайман Омин Омин Омин
Карор бор лекин хокимият ердам бермаяпти
Халк латипалари
Дуне тургунча туринг, 4 та Углим бор ,2 таси уйланган ,4 та набирам бор ,Уй олишга биринчи фоиз бироз куплик киляпти ,Чунки 3 та Углим контрактда укийди ,лекин ойма ой тулашга курбимиз келади,Илойим янаги йилда углимга Уй олиш насиб этсин!
Маблаг жойига етиб бориш учун Прокурагтурага топширилди! 😆 Прокуратура узи угрику,
YURT BOSHIMIZ UMRILARI UZOQ BOʻLSIN OLLOXIM OʻZI QOʻLASIN BORIZGA SHUKUR 🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲🤲
Сог булинг Шавкатжон хакикий узбек йигити
Умуман курилиш еох бусахам ушани хам сифати еох.Самарканда шахрига курилмастан тукилиб кетяапти.
Uy joy masalasi doimo dolzarb bo'lib kelgan, prezidentimiz bunga e'tibor qaratgani juda yaxshi bo'libdi
☝☝👍👍👍👍👍
Шунча қарорни ижроси нега таъминланмайди тушунмадим
🤝🤝🤝🤝🤝🤝🤝
Шавкат Мирзиеев сог саломат булинг.
Самарқанд маьфия тизими ! Аризачилар таҳдидлар остида , зўровонлик , босмачилик авж олган , айероно услублар !! Сность даҳшатли холатда , қонунлар ишламайди , суд , прокротура Ииб , хамма хаммаси хокимни қули , ялоқиси! Ҳалқ дардини айтса , зўрлик , таҳдитлар қилишади
Асалом алайкум хурматли бизни Мехрибан отажонимиз халк учун куйиб пишган Мухтарама прздентимиз мени хам уй дойим йук менга хам уй берасизми 3 нафар фарзандим бор сизни чикарган конинларингизга тасанолар булсин каттакон Рахмат уйсизларни хам кукрагига офтоб тегаркан жуда жуда минадормиз
Ишлайабман. Лекин ололмайабман. Кейинчалик. Оз мунчасини. Туларман. Йошим 35 да. САМАРКАНД. Дан. ПАйарик. Тумани. Фидокор махалласидан. Охунбобойив. Кишлогидан. Сизга бурожатим. Шул.
Рахмат сизга
👍👍👍
😘😘😘😘😘😘😘
Сардор Разимхонни курилиш вазири килиб куйлар хаммаси жойига тушади
Harbiylarga ham uy berilsin uylarimiz yuk
🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Тугри.
Жуда яхши йиғилиш қилибди
Хоким, пракрор, вахоланки братанларга шаройит сокка ишлашга.
👏👏👏👏👏👏👏👏👏
✊✊✊✊✊✊✊✊
Нукус сиди бир тексерип берсе екен бари отирик
Асаломуалйкум бошмизнг тожи мен сизни узмнг отамдеб бламан отажон мен нукусдан уй олган эдим без планвий Уй олибкуйпман кейн Уни 15 милйонга узнг планига тушган одамга сотдм эндликда хечбиржойда уйм йок 2 та камтаминланган яни василикда 2 та болам бор шунга менга Уй берладми хозрда бердок казоговулда квартира да яшаяпман отажон менга Уй бойча йордам берсангиз отажон
Бу борада рахмат айтаман.👏👏 Респект нашему президенту👍
Янги хает, ёлдош массивидаги йогоч уйлани урнига йенги Уй киб берила илтимос
ШАРМАНДА 24. Качон хакикатни курсатасизлар, баракатопкурлар!
😍😍😍😍😍😍
Бу куриляткан уйлани ким олади.поизли болса.олмаш керек шундагина охири уй олилар деб ялинади.
Президентимизга янада хурматим ошди
Avvalam bor qarorni chiqargan Prizedentimizga kotta rahmat lekin bu qarorligicha gapirilib qolib ketyabdi biz kambagalarni hali ham hechkim eshitmayabdi oddiy subsidiya kriditini ololmayabman oz yaka tartibdagi tadbirkorlikni boshlash un otanga bor enanga bor deyishayabdi uyniku koyovring olishni
Мани росса хурсанд килди бу янгилик
🥰🥰🥰🥰🥰
ПРЕЗИДЕНТИМГА РАХМАТ
Менинг фкримча Уз уй жой курилишига давлатнинг Маблаги кетган эмас сабаби квартира сотиб олганлар пулидан курилмокда.Согирлар ва етимларга бепул берилиши керак.Илгари хар бир тошкилот ишчи ходимларга бепул уй жой берар эди
👍👍👍👍👍👍👍
Xurmatli prizidentimiz sizdan bitta iltimosim boridi 1 million oylik oladiganlagayam uy berila oyma oy 500yoki 600 min tololiydigan narhta qilila uylani uy rossa kop lekin oladiganlar yoq chunki oyliklar kam hamma uy joyli boliwi hohlidi lekin uylar qimatligidan tolawka imkoniyat yoq sizdan iltimosim uy joylani 500,600 min qilila oyma oy tolawka oldindan rahmat.
Президент Мирзиеев саломат булсинлар
Уй нархлари тушса бу жуда яхши, қийланаётган аҳоли ҳам уй ола олади
Сирдарега хам келиб кетинг илтимос
Хурматли президентимизни бекор сайламадик кошки мажлисдаги гаплар амалга ошса эди умр киска уйсиз бевалар Куп илтимос енгилликлар булсин сог булингиз Омин Омин Омин
Mexnatga layoqatsiz insonlarga xam uy joy berilsin iltimos
Терпение и труд горы перетрут спасибо большое Вам уважаемый мой Президент Ш. М. Мирзиёев
Ман Тухтаева Лутфия Ман мани масалам шундан иборатки кайнонам кизлар Билан келишиб уйни кайнонамни номига уткизиб бермокчи экан бу хакида эрим хам билмайди Нима маслахат берасиз Эрим 1угил
Шавкат м судьялар халкни уйсиз колдирмокда бу судьларгв бирор чора курмасангиз булмаеди
Kredit shartlarini yanada soddalashtirish va odamlar uchun qulay qilish kerak. % kamaytirilsa yanada yaxshi
Катта кон рахмат Юрт бошимиз иллохим сог ОМОН булсинлар дунё тургунча турсинлар
Сиздан. Оллох Рози булсин.
Ассалому алайкум мухтарам призидентимизга мурожатим бор ман неччи йилдан бери ижарада яшаб келаман 5та фарзанд билан неччи марта ман мурожат килганман субсидия учун Натижа йук кандай йул тутай кийналиб кетяпман кулимда ёш бола ижаралар нархи хам арзон эмас хеч нимага еткиза олмаяпман ман каерга кандай мурожат билан чикай энди
😚😚😚😚😚😚😚😚
бир бор экан....
Хурматли периздинт уй жой бор 40 йилдан биен соглар уз вахтида тулайман турмуш уртогим вафотига 10 йил булди халигача кадастир хужатларини уз номимга расмилаштирганм йук сабаб хоким карори йук имиш нима келсам булади илтимос ердам биринг
Барака топинг карорингиз уз кучини курсатсин илохим .бизга хам уй олиш насиб килсин субсидия бн .ногиронларга хам этибор беришсин .
Качон. Халкни. Уй. Жой. Билан. Тамирлаяпсан. Халк. Уй из. Кийналиб. Юурибди. Ажираткан. Пуларгни. Хокимларни. Ееб. Юурибти. Пули. Халка.бер
Президент мир Омоновичга рахмат биздек ойлаларгаям Назар солсалар дегандим масалан мани хам уйти йук 23 ёшимда бева колганман бир кизим бор зурга укитдим лекин иш йук бекорчи уйда ман эса яшаш учун жойим йук лигидан четга келдим уй олш максадида лекин бу топганимга уй ололмаслигимга кузим йитди илтимос наманган поп гуримсарой янгичек махаласида яшайман ёрдам беринглар илтимос кизим депломи бор иш керак уй кераг онамни уйида Келин сигдирмаяпти илтимос хижолат киб уялиб шу йилгача айтолмадим энди жонимдан утиб кетди илтимосназар соласилар этибор беасизлар деган умедаман
Ассалому алекум мени сиздан бир илтиосим бор мен Кораколпогистон республикаси конликол туманидан Нурлыбаев Гайпберен мен 2021- йил 07-Апрель куни озимизни тумандаги Агробанк Филялига иккиламчи бозордан ипотека кредити бериладими деп сораганимда албатта берамиз деганига ишонип мен озимни номимдаги уйимни сотип хужжатларимни агро банкга топширганман 2021-йил апрел ойида мана шу пайтгача ола олмаяпман пул йок деп халигача бермаяпти мен ойлам ва болаларим билан хозир ижарама ижара сарсон болип йурипман менга йордам беринг илимос