Жамолиддин Асомиддинов "Алп Жамол" ҳаёти ва ижоди

2021 ж. 9 Мам.
3 771 Рет қаралды

Алп Жамол исмини эшитмаган, унинг асарлари асосида тасвирга олинган минатюраларни кўрмаган ва мириқиб кулмаган одам республикамизда топилмаса керак. Нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам адиб яратган асарларнинг мучлислари беҳисоб. Алп Жамол тахаллуси билан ижод қилиб миллионлаб юракларни забт эта олган Жамолиддин Асомиддиновнинг бу қадар машҳурлигининг сири нимада экан? Хаёлимизга шундай савол келиши билан беихтиёр кўзимиз олдига телевизион миниатюралар театри гавдаланади. Кичик-кичик ҳажвия асарлар, ичак-узди ҳангомалар билан халқ орасида "Телевизион миниатюралар театри" номи билан машҳур бўлган кўрсатув асосчиларидан бири ҳам Алп Жамол эканлигини кўпчилик билармикин?
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Пікірлер
  • Эл севган таникли адиб Алп Жамолга багишланган видеолавха ижодкорларидан чексиз миннатдорман...Мен бу буюк адибнинг , бу буюк инсоннинг уткир хажвчи , телевизион миниатюралар театри асосчиларидан эканлигини билардим..У пайтлар телевизион миниатюралар театри курсатувини мазза килиб курардик , ичакузди хангомаларни севиб томоша килардик....Узбекистон телеаидениеси курсатиларди...Телевизион миниатюралар театрининг навбатдаги сонини илхаклик билан кутардик..Орадан куп йиллар утди..Мен хар гал навбатдаги дам олишга чикканимда Чинобод санаторийсида дам ола бошладим..Адабиетни , бадиий асарларни жуда севганим учун хар гал борганимда китоб дуконларидан куп китоблар олардим..Бир борганимда Абдурахмон Асомиддиновнинг Отам билан сухбатлар китобини олдим...Китоб мени нихоятда тулкинлантирди...тебрантирди...тукилтирди..Китобда ибратли хаетий вокеалар жуда куп эди....Мен она тили дарсларида Фикр сарлавхаси билан китобдан бир вокеани айтадиган булдим..Укувчилар вокеани эшитишгач , вокеа буйича икки гап езишарди, дарс мавзусига доир тегишли коидаларни езган гапларидан айтишарди..Эшитган вокеа буйича уз фикрларини езма , огзаки айтишарди , куп вакт кетмасди..Айтишим керак , укувчилар бу китобга жуда кизикишди..хайратланишди ..йиглашди.хатто бу улуг адиб хакида саволлар беришди...китоб хакида сурашди..Афсус ...китоб битта эди..уларга индамадиму , аммо кейинги борганимда олиб келиб бераман , деган фикр утди..Аммо...афсус..китобни тополмадим...Укувчиларга , улгайгач , Тошкентга борганларингда бу улуг инсоннинг фарзандлари барпо этган юксак Алп Жамол банкини курасизлар , деб , айтиб утдим...Бу улуг адиб асл авлод зурриети , хамма томонлама аслзода инсон эдилар... Узбек хажвиетига залворли хисса кушган буюк адиб эдилар.. Фарзандлари хам улуг Оталарининг , асл авлодларининг муносиб фарзандлари булиб етишдилар.....Мангуликка дахлдор адибимизнинг охиратлари обод булсин......

    @user-vu2kj5zn8t@user-vu2kj5zn8t3 жыл бұрын
  • 👍🙏

    @akmalakmalov3332@akmalakmalov3332 Жыл бұрын
  • Алп Жамолдек буюк езувчилар хаетга кам келади Узбекистон. Телевидиенияси уларнинг асарларисиз хувиллаб колди жойлари жаннатда булсин

    @rtxbilol9269@rtxbilol92693 жыл бұрын
KZhead